Цивилизация тараққиёти ва шахс маънавий қиёфаси | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 11 мая, печатный экземпляр отправим 15 мая.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №36 (326) сентябрь 2020 г.

Дата публикации: 08.09.2020

Статья просмотрена: 35 раз

Библиографическое описание:

Каххоров, С. С. Цивилизация тараққиёти ва шахс маънавий қиёфаси / С. С. Каххоров. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 36 (326). — С. 133-134. — URL: https://moluch.ru/archive/326/73450/ (дата обращения: 01.05.2024).



Ушбу мақолада шахс маънавий қиёфасига таъсир ўтказаётган омиллар, глобаллашув жараёни ва “оммавий маданият”нинг ривожланиш сабаблари ўрганилган.

Калит сўзлар: глобаллашув жараёни, оммавий маданият, цивилизация.

В данной статье были изучены проблемы процесса глобализации, причины развития субкультуры, а также факторы влияющие на духовный облик личности.

Ключевые слова: процесс глобализации, субкультура, цивилизация.

Кишилик жамияти ривожининг шахс маънавий қиёфасига таъсири барча замонларда турли мутахассислар томонидан ўрганиб келинган. Улар ўртасида ўзаро диалектик алоқадорлик мавжуд.

Янги аср арафасида жаҳон иқтисодий хўжалиги таркиби тубдан ўзгарди. Фан ва техника тараққиёти янги босқичга қадам қўйди. Бу ҳолат информацион жамият шаклланишига олиб келган бўлса, натижа, янги тенденция – глобаллашув жараёнини юзага келтирди. Шунингдек, маданий тараққиёт жараёнида ҳам туб ўзгаришлар, хусусан, оммавий маданиятнинг ривожланиб бораётгани шахс маънавий дунёсига беқиёс таъсир ўтказмоқда. Глобаллашув ва маданият оламидаги силсилалар ХХI аср арафасига келиб уч қутбли дунёнинг шаклланишига замин яратди. Ушбу жараёнлар шахс маънавий қиёфаси характерини, ҳаётий қадриятлари ва идеалларини, ижтимоий мавқеининг ўзгариши, қатор ижтимоий иллатларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда. Шунингдек, бу вақтга келиб шахс маънавий қиёфасига таҳдид солувчи омил ва воситалар миқдори кўпайиб кетди. Шахс маънавий олами учун кураш турли сиёсий кучлар фаолиятининг асосий мақсадларига айланди.

Айни пайтда: ҳозирги замон Шарқ ва Ғарб цивилизацияси анча мураккаб характерга эга. Ғарбда кейинги ўттиз йилда содир бўлган воқеалар айниқса, жаҳон хўжалигининг иқтисодий таркибидаги жиддий ўзгариш давом этмоқда. Бугунги кунга келиб унда трансмиллий корпорациялар ҳокимлиги мутлақ даражага кўтарилмоқда. Академик Н. Моисеевнинг маълумотларига қараганда, сайёрамиздаги ишлаб чиқариш жамғармаларининг 30 фоизи, юқори технологиялар савдосининг 80 фоизи, ривожланган мамлакатлардан ташқарига олиб чиқарилаётган капиталнинг 90 фоизи айнан трансмиллий корпорациялар улушига тўғри келади.

Иқтисодиёт таркибидаги фундаментал ўзгаришлар жаҳон иқтисодиёти субъектларидан инвестицион фаолиятни кучайтиришни, замонавий технологияларга катта маблағлар ажратишни, энергияни тежаш ва энергетик комплексни қайта ташкил этиш чораларини кўришни талаб этди. Шу сабабдан ҳам ХХ аср мобайнида ривожланган мамлакатларда фан ва техника тараққиётига алоҳида эътибор берилди.

Фан ва техниканинг бундай тараққиёти ХХ аср охирига келиб Ғарбда информацион жамиятнинг қарор топишига олиб келди. Ҳозирги замон Ғарб цивилизацияси тараққиётининг бугунги босқичида информация оддий маълумот ёки билим эмас, балки у ёхуд бу системани бошқариш имконини берадиган миқдорий меъёр, шунингдек стратегик ва геополитик ресурсга айланди. Масалан, ҳозирги даврга келиб, АҚШ ялпи ички маҳсулотининг 40 фоизи информацион ишлаб чиқариш соҳасига тўғри келди.

Ҳозирги замон цивилизациясининг информацион хусусиятлари XX аср охири – XXI аср бошларида глобаллашув деб аталмиш янги феноменнинг шаклланишига олиб келди. Янги аср арафасида мамлакатлар ва минтақалар орасидаги алоқадорлик ошди, жаҳонда турли соҳаларда содир бўлаётган воқеалар, жараёнлар, муаммолар ва вазиятлар орасидаги боғлиқлик кучайди, фан ва техникадан ижтимоий ҳаётда фойдаланиш кенгайди, миллатларнинг турмуш тарзи ўртасидаги алоқалар интенсивлашди.

Айни пайтда, кейинги 30 йилда Шарқ ва Ғарб маданиятида ҳам жиддий ўзгаришлар содир бўлди. Шарқ мамлакатларида ўтган асрнинг 80-йилларига келиб миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштиришга мойиллик кучая бошлади. Анъанавий ва замонавий маданият элементларини бирлаштиришга уриниш юзага келди. Ғарб мамлакатларида эса ижтимоий-маданий институтлар (оммавий ахборот воситалари, ўқув ва таълим муассасалари, санъат ва адабиёт ) фаолияти янгича мазмун касб этди.

Глобаллашув жараёни ва маданият бобидаги ўзгаришлар ҳозирги замон цивилизациясини кўп қутблилик сари етаклади. ХХ асрнинг кейинги Шарқ ва Ғарб цивилизациясидаги тенденциялар натижасида: а) техносфера билан атроф-муҳит орасидаги зиддият кучайди; б) информацион жамият қарор топа бошлади ва кишилар турмуш даражаси бирмунча ўсди; в) Шарқ ва Ғарб орасидаги зиддият кескинлашди; г) Ғарбда маданий инқироз аломатлари бўй кўрсата бошлаган бўлса, Шарқда фундаментализм ғоялари ривожланди; оммавий маданият илдиз отди; д) геосиёсий майдондаги асосий ўйинчиларнинг ривожланаётган мамлакатларга таъсири ва таҳдиди кучайди.

Инсоннинг маънавий қиёфасидаги ўзгаришлар ҳозирги замон цивилизациясига хос бўлган хусусиятлар ва тенденцияларнинг таъсири остида ҳам кечади. Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши билан умумбашарий норма ва принциплар жамиятимизга кириб келди, умумбашарий қадриятлар фуқароларнинг онги ва фаолиятидан жой ола бошлади. Бироқ ҳозирги замон цивилизацияси билан шахс маънавий қиёфаси орасидаги диалектик алоқадорликда прогрессив хусусиятлар билан бир қаторда айрим регрессив жиҳатлар ҳам мавжуд.

Биринчидан , бозор иқтисодиёти шахс эҳтиёжларини кенгроқ қондираётгани рост. Лекин унинг асосий камчилиги шундаки, у фақат сотиладиган ва харид қилинадиган маҳсулотларни яратишга қодир, холос. Бу ҳол кишилар турмушида моддий эҳтиёжлар устуворлигини юзага келтирмоқда. Ўзбекистон фуқаролари ҳам бундан истисно эмас. Мамлакатда истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш йилдан йилга ошиб бормоқда, лекин театр ва музейларга борувчилар ёки газета ва журналларга обуна бўлувчилар сони эса камайиб бормоқда. Масалан, бугунги кунда ёшларнинг 5 фоизи театр ва музейларга бориб туришар экан. Моддий қадриятлар ва эҳтиёжлар устуворлиги ҳозирги замон кишиси турмушининг мутлақо янгича моделини шакллантирмоқда. У прагматизм, индивидуализм ва эгоизм принципларига асосланмоқда.

Иккинчидан, йигирманчи асрда иқтисодий ўзгаришларга монанд равишда содир бўлган фан ва техника тараққиёти ҳам шахс маънавий қиёфасига турли хил таъсир кўрсатмоқда. Биринчидан, унинг таъсири остида инсон дунёқараши гуманизм, фаровонлик, эркинлик каби ғоялар билан бойиди. Иккинчидан эса, фан ва техника ривожи шахс маънавий қиёфасини турли ижтимоий иллатлар гирдобига ташлади. Унинг муваффақиятлари инсон турмушини ташвишга тўлдириб, унинг руҳий дунёси ўзгаришига олиб келди. Фан ва техника тараққиёти шарофати билан моддий бойликларнинг ошиб бориши ҳасад, очкўзлик, фикр қарамлиги деб аталмиш иллатнинг янада ёрқинроқ юз очишига сабаб бўлди.

Учинчидан, фан ва техника тараққиёти информацион жамиятнинг қарор топишига олиб келди. Ижтимоий тараққиётнинг бугунги босқичида янги информацион технологияларнинг вужудга келиши, информациялар алмашинувининг тезлашуви информацияларнинг ижтимоий аҳамиятини янада ошириб юбормоқда. Бироқ ҳаддан зиёд информацияга эгалик, информация олиш имкониятининг кенгайиши шахслараро мулоқот доирасини торайтириб, кишини ёлғизлик сари етаклаб бормоқда.

Тўртинчидан, фан ва техника тараққиётининг яна бир маҳсули – глобаллашув жараёни ҳам ҳозирги замон кишисига мураккаб таъсир кўрсатмоқда. Унинг натижасида шахснинг ижтимоий воқеликка таъсири камайиб, жамиятнинг эса шахсга таъсир йўналишлари кенгайиб бормоқда. Глобаллашаётган дунё, жадаллашаётган прогресс, фаровонлашаётган турмуш шахснинг жамиятдаги ўрнига, ижтимоий мавқеига путур етказмоқда. Жамиятнинг шахсга таъсири кучайгани сайин ҳозирги замон кишиларининг айрим қисмида ижтимоий ўзгаришлардан ҳайиқиш, қўрқиш туйғуси ривожланмоқда.

Бешинчидан, жаҳонда кўп қутбли дунёнинг шаклланаётгани жаҳонни тўртинчи бора бўлиб олишга интилишни бошлаб бериши ҳам мумкин. Кўп қутбли дунё ўзбек кишисини янги тараққиёт моделлари, янги технологиялар билан таништиради. Бу яхши, албатта. Бироқ ушбу танишув миллий маданият, тил ва анъаналардан воз кечиш эвазига содир бўлса-чи? Бундай геосиёсий вазият миллатларнинг энг етук ақл соҳибларини ўзга манфаатлар таъсири остига тушириб қўйса-чи? Кўп қутбли дунёнинг асосий хавф-хатарлари ана шу саволларда жамланган.

Олтинчидан, йигирманчи аср маданий тараққиёти оммавий маданиятнинг авж олишига ва кенг тарқалишига пойдевор яратди. Бугун “оммавий маданият” ниқоби остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм ва эгоцентризм ғоялари тарқала бошлади. Президентимиз таъбири билан айтганда, “бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди”.

Хуллас, ҳозирги тенденциявий ўзгаришлар бугунги замон кишисининг маънавий қиёфасига катта таъсир ўтказмоқда. Агар бу тенденциявий ўзгаришлардан шахс маънавий қиёфасини ҳимоя қилиш механизми ишлаб чиқилмаса, яқин келажакда инсоният бугунгиданда жиддийроқ муаммоларга дуч келиши аниқ.

Адабиётлар:

  1. Моисеев Н.Н. С мыслями о будущем России. - М.: Фонд содействия развитию соц. и полит. наук, 1997.- С. 12.
  2. Чориев С. Ҳозирги замоннинг мафкуравий қиёфаси.- Т.: Ижод дунёси, 2003. - 4-б.
  3. Яковец Ю.В. История цивилизаций.- М.: МКФ, 1997
Основные термины (генерируются автоматически): техник.


Похожие статьи

Методы саморегуляции психических состояний как способы...

В статье раскрывается необходимость саморегуляции психических состояний, рассматриваются основные методы психической саморегуляции.

Похожие статьи

Методы саморегуляции психических состояний как способы...

В статье раскрывается необходимость саморегуляции психических состояний, рассматриваются основные методы психической саморегуляции.

Задать вопрос