В этой статье написано о внедрении мультимедийных технологий в процесс обучения, эффективности и улучшении качества преподавания. Также идёт речь о роли информационных и коммуникационных технологий и их достижений. Указаны преимущества мультимедийных технологий и специальных функций, задачи преподавателей, работающие с мультимедийными средствами.
Ключевые слова: информационные и коммуникационные технологии, ресурсы, портал, электронное обучение, мультимедийные презентации, анимация, статические изображения, динамические изображения, глобальные, картография, моделирование, дифференциальное обучение, индивидуальное и дистанционное обучение
In this article written about the introduction of multimedia technologies in the learning process, the effectiveness and improving the quality of teaching. Also it is focused on the role of information and communication technologies and their achievements, the advantages of multimedia technologies and special functions, tasks of teachers working with multimedia.
Key words: information and communication technologies, resources, portal, e-learning, multimedia presentations, animations, static images, dynamic images, global, mapping, modeling, differential training, individual training, distance learning
Бугунги кунда тараққиётни ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 21 мартда қабул қилган “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори масофавий ўқитиш тизимини шакллантириш, замонавий таълим ресурслари ва порталлар яратиш ҳамда таълимни янада ахборотлаштиришда муҳим омил бўлди.
Мультимедия - гуркираб ривожланаётган замонавий ахборот технологиясидир. Мультимедия воситалари – бу инсонга ўзи учун табиий мухит: товуш, видео, графика, матнлар, анимация ва бошқалардан фойдаланиб, компютер билан мулоқатда бўлишга имкон берувчи техник ва дастурий воситалар мажмуидир. Унинг ажралиб турувчи белгиларига қуйидагилар киради:
– ахборотнинг хилма-хил турлари: анъанавий (матн, жадваллар, безаклар ва бошқалар), оригинал (нутк, мусика, видеофильмлардан парчалар, телекадрлар, анимация ва бошқалар) турларини бир дастурий махсулотда интеграциялайди. Бун¬дай интеграция ахборотни рўйхатдан ўтказиш ва акс эттиришнинг турли курилмалари: микрофон, аудио-тизимлар, оптик компактдисклар, телевизор, видеомагнитафон, видеокамера, электрон мусиқий асбоблардан фойдаланилган ҳолда компьютер бошқарувида бажарилади;
– муайян вақтдаги иш, ўз табиатига кўра статик бўлган матн ва графикадан фарқи равишда, аудио ва видеосигналлар фақат вақтнинг маълум оралиғида кўриб чиқилади. Видео ва аудио ахборотларни компютерда қайта ишлаш ва акс еттириш учун марказий процессор тез ҳаракатчанлиги, маълумотларни ўзатиш шинасининг ўтказиш қобилияти, оператив (тезкор) ва видео-хотира катта сиғимли ташқи хотира (оммавий хотира), ҳажм ва компьютер кириш-чиқиш каналлари бўйича алмашуви тезлигини тахминан икки баравар оширилиши талаб этилади;
– "инсон-компютер" интерактив мулокотининг янги даражаси, бунда мулоқот жараёнида фойдаланувчи анча кенг ва ҳар томонлама ахборотларни олади, мазкур холат таълим, иш¬лаш ёки дам олиш шароитларини яхшилашга имкон беради[1.-78с.].
Мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари асосида электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва таълим жараёнига жорий этиш орқали умумий ўрта таълим сифатини ошириш мақсадида мультимедияли ўқитиш дастурлари ишлаб чиқарилмоқда. Мультимедия воситалари асосида ўқитиш жараёнида аниқ фанларни компьютер асосида тўлиқ ўқитиш, маъруза матнларини таҳрир қилиш, талабалар топширган назорат натижаларининг таҳлили асосида маъруза матнларини баён қилиш услубини яхшилаш, ўқувчи-талабалар ахборот технологияларини мультимедия воситалари асосида анимация элементларини дарс жараёнида кўриши, эшитиши ва мулоҳаза қилиш имкониятларига эга. Дарсларнинг мультимедия имкониятларидан фойдалантиб ўқитилиши ўқитувчиларга бир қанча қулайликлар туғдиради. Чунки, шу фанга мавзулаштирилган овозли дастурлар, расмли ишланмалар, ҳаракатли ёзувлар (презентациялар), мультипликация кўринишида яратилган фильмлар, анимациялар бир томондан ўқитувчи учун янгиллик бўлса, иккинчи томондан таълим олувчилар учун қизиқарли ва диққатини ўзига жалб қилади, мавзуни яхши ўзлаштирилишига туртки бўлади[1.-161с.].
Мультимедия технологияларининг афзалликлари ва алохида хусусиятларини санаб ўтамиз:
– турли хил кўринишдаги катта хажмдаги ахборотларни битта дискда сақлаш имконияти мавжуд;
– сифати сақланган холда экранда тасвирларни қисмларга ажратиш ёки уларни энг қизиқ ҳамда керакли қисмларини катталатиш имкони мавжуд;
– графиклар, тасвир ва расмларни қиёсий таҳлил қилиш, уларнинг кўрсатгичларини ҳисоблаш, илмий ёки ўрганиш мақсадида дастурий воситалар ёрдамида ишлов бериш имконияти;
– тасвир ёки тасвирни ёритиш мақсадида фойдаланилган матн ҳамда бошқа кўрсатилаётган ахборотдан калит сўзларни ёки тасвирни керакли қисмини маълумот олиш ҳамда тушунтиришга керакли ахборотни ажратиб олиш имкониятлари мавжуд;
– статик ёки динамик тасвирга монанд узлуксиз мусиқа ҳамда бошқа аудио таъминотини олиб бориш;
– кадрни тухтатиш иш тартибидан фойдаланиб видеоёзув лавхасидан фойдаланиш имконияти;
– глобал интернет тармоғига уланиш, унинг ресурсларидан фойдаланиш мақсадида;
– график ва товуш редакторлари, картографик ахборот ва матнларга ишлов бера оладиган шахсий амалий дастурлар билан ишлаш мумкин.
Юқорида санаб ўтилган афзаллик ва хусусиятлардан ташқари яна кўпгина имкониятлари мавжуддир.
Ахборот технологияларининг мультимедия воситалари билан ишлайдиган ўқитувчилар қуйидаги вазифаларни амалга оширишлари керак:
– маъруза матнлари, амалиёт билан боғлиқ топшириқларни тайёрлаш;
– услубий кўрсатмаларни, назорат саволларини, тўғри жавоблар вариантини тузиш;
– ишчи дастур ва технологик харитани тузиш;
– билимни назорат қилиш натижасини таҳлил етиш;
– маъруза матнларини таҳрир қилиш;
– ҳар бир мавзу бўйича динамик кўринишда акс этувчи жараёнларнинг анимацияларини тасаввур этиш;
– мустақил ишлар бўйича ўқувчиларга назарий ва амалий саволлар юзасидан маслаҳатлар беришни ташкил қилиш;
ўзлаштирилиши мураккаб бўлган мавзулар бўйича ўқувчилар билан суҳбат ўтказиш каби талаблар қўйилади[2.-9с.].
Қўйилган ушбу талаблар бўйича ахборот технологияларининг мультимедия воситалари асосида дарс жараёнини ташкил қилиш педагог-ўқитувчиларнинг иш фаолиятини осонлаштириб, ўқув жараёнини бошқариш, унинг самарадорлигини янада кўтаришга эришилади. Таълим муассасаси раҳбариятига ўқувчиларнинг олган билимларини, тест натижаларини кўриб бориш ва уларнинг ўзлаштириш даражасига баҳо бериш, ўқитувчиларнинг маъруза матнлари ва бошқа мустақил ишларига мўлжалланган материалларининг тайёрлаш сифатига баҳо бериш, мультимедия воситалари асосида лаборатория ишларини бажариш учун компьютерда моделлаштирилган анимацион тақдимотлар жорий этиш, курсни ўзлаштириш бўйича услубий материалларни тайёрлаш учун таклифлар ишлаб чиқиш кабиларни амалга ошириш имконини беради. Компютер-ахборот технологиялари моделидан фойдаланиш масаласи ўқитилаётган фаннинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, дарс жараёнида намойиш қилиниши керак бўлган объектнинг ички, ташқи хоссаларини кўрсата олишдек муҳим вазифани амалга ошириш имкониятини яратади. Бу эса, ўз навбатида, ахборот-педагогик технологиялар асосида мультимедияли электрон дарсликлар яратиш мумкин эканлигини кўрсатади[3.-17с.].
Ахборот технологияларининг мультимедия воситалари ўқув жараёнида қуйидаги энг муҳим жиҳатлари билан алоҳида аҳамиятга эгадир:
– дифференциал ва индивидуал ўқитиш жараёнини ташкил этилиши;
– ўқув жараёнини баҳолаш, тескари алоқа боғлаши;
– ўзини ўзи назорат қилиш ва тузатиб бориши;
– ўрганилаётган фанларни намойиш этиши ва уларнинг динамик жараёнини кўрсатиши;
– фан мавзуларида анимация, графика, мультипликация, овоз каби компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиши ва ҳоказо[3.-26с.].
Шунингдек, мультимедия воситаларининг амалий томони, улардан ўқув жараёнида фойдаланиш кенг оммалашиши таълим жараёнида янги усул ва услублар ва келгусида таълим тизимида ўқув жараёни учун маълумотлар базасини, анимацион тақдимотлар яратишдек муҳим вазифани амалга оширишда замин ҳозирлайди.
Адабиётлар:
- Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион технологиялар (таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учун амалий тавсиялар). – Т.: “Истеъдод” жамғармаси, 2008. – 180 б.
- Бегимкулoв У.Ш. Педaгoгик тaълимдa зaмoнaвий axбoрoт теxнoлoгиялaрини жoрий этишнинг илмий-нaзaрий aсoслaри. Moнoгрaфия. -T.: Фaн, 2007.
- Bent B.Andresen and Katja van den Brink. Multimedia in Education.UNESCO Institute for Information Technologis in Education. 2013.ISBN 978-5-7777-0556-3.

