Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий маҳоратларини такомиллаштиришда амалий машғулотларни ташкил этиш методикаси | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 мая, печатный экземпляр отправим 8 мая.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №43 (333) октябрь 2020 г.

Дата публикации: 21.10.2020

Статья просмотрена: 130 раз

Библиографическое описание:

Шарипжонов, М. Ш. Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий маҳоратларини такомиллаштиришда амалий машғулотларни ташкил этиш методикаси / М. Ш. Шарипжонов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 43 (333). — С. 351-353. — URL: https://moluch.ru/archive/333/74335/ (дата обращения: 25.04.2024).



Мақолада бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий тайёрлашда назарий ва амалий билимларнинг уйғунлиги, тасвирий санъатнинг асоси бўлган қаламтасвирнинг назарий ва амалий машқлар бажаришнинг аҳамияти хақида ишлаш жараёнида сўз боради. Талабаларга натурага қараб тасвирлаш бўйича амалий маслаҳатлар берилади.

Калит сўзлар: тасвирий санъат, композиция, шакл, ҳажм, нисбат, қаламтасвир, конструкция, шакл қурилиши.

Статья посвящена актуальной теме подготовки будущего педагога-художника, роли научных знаний и практических навыков в педагогическом рисовании. Даются практические советы по выполнению учебных постановок.

Ключевые слова: изобразительное искусство, композиция, форма, объем, пропорция, рисунок, конструкция формы.

Ўзбекистон ўз мустақиллини қўлга киритгандан сўнг мамлакатимизнинг барча олий таълим муассасаларининг факультет ва бўлинмаларида замонавий талаблар асосида таълим сифатини ошириш, жумладан, бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий тайёрлаш тизимини халқаро малака талаблари асосида ташкил этишдек муҳим вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди. Таълим соҳасида амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини тайёрлашнинг илғор хорижий тажрибаларга асосланган миллий тизимини яратишга харакат қилинди. Шу билан бир қаторда бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий тайёрлаш сифатини ошириш, уларнинг амалий машғулотларда олган амалий малакалари ва касбий компетенцияларини такомиллаштиришга оид муҳим вазифалар бугунги кунда долзарб ҳисобланади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «XXI асрнинг Олий таълими» Бутунжаҳон декларацияси (1998 й.), ЮНЕСКО нинг «Олий таълимни ислоҳ килиш ва ривожлантириш’’ дастурий ҳужжати (1995 й.), Европа олий таълим муассасалари сифатини бир хиллигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган Болонья декларацияси дунё миқёсида таълим сифатини оширишда муҳим ўрин эгалламоқда. Мазкур ҳужжатларга биноан бўлажак амалий санъат мутахассисларини тайёрлашда малака талаблар асосида олий таълим мазмуни ва сифатини халқаро даражага кўтариш, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш йўли билан бўлажак ўқитувчилар компетентлигини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этмоқда [1].

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш, олий таълим муассасаларида юксак амалий малакаларга эга педагогик кадрлар заҳирасини яратиш», «педагог кадрларнинг касбий маҳорати сифати ва савиясини узлуксиз юксалтириш» [2] каби вазифалар белгиланиб, олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланди.

Республикамизда ўтган асрнинг охири ва ХХI асрнинг бошларида узлуксиз таълим тизимида тасвирий санъатни ўқитиш ва педагог кадрлар тайёрлаш соҳасини ислоҳ қилиш борасида бирмунча тадқиқотлар олиб борилди. Жумладан, С.Абдуллаев, Б.Азимов, Б.Байметов, С.Булатов, К.Гулямов, Ж.Дарменов, Н.Толипов, Р.Хасанов ва бошқалар томонидан қатор илмий изланишлар олиб борилди. Олиб борилган илмий тадқиқот ишларининг ҳар бир ўз мазмуни, шакли, характерига кўра таълим тизимининг у ёки, бу соҳасини ривожлантиришга қаратилган.

Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиси назарий билимларни чуқур эгаллаши билан бирга табиатни қанчалик кўп севса ва кузатиб ўрганса ва амалий машғулотлар давомида натурага қараб кўплаб амалий машқлар бажарса, ўз соҳасида у юксак натижаларга эришиши мумкин. Буюмларни тасвирлашжараёнида чизилаётган шаклни чуқур таҳлил этиб, уни анализ ва синтез қилиб тасвирлаш керак. Бу эса, тасвирлаш воситалари (қалам, соус, сангина, кўмир ва б.) билан, образли қилиб яратишда ўзининг натижасини беради. Жумладан, Леонардо да Винчи, Алъбрехт Дюрерлар инсон тана аъзоларининг ҳар бир бўлагини ўрганиб ўз тасвирларида амалий қўлланганлар. Инсон қомати ёки портретини тасвирлашдан олдин унинг тузилиш хусусиятларини худи анатом-тадқиқотчидек асосли ўрганганлар ва ўзларининг бутун жаҳонга машҳур санъат асарларини яратганлар [3].

Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисини касбий тайёрлашда ўқув каламтасвирининг илмий асослари талабанинг у ёки бу ўқув машақ жараёнида тасвирлашнинг қонун ва қоидаларини аниқ бажарадилар. Масалан, бошланғич курсларда гипсли геометрик шаклларни чизишда талабадан ушбу буюмларни чизиқли конструктив тузилиши ҳамда перспектива қонун-қоидаларига амал қилиш асосида амалий бажара олиш кўникмалари талаб қилинади. Инсон қоматини тасвирлашда эса (юқори курсларда) талабалар унинг анатомик тузилишини ўрганишлари шарт.

Юқори курс талабаларида ҳар бирининг ўзига хос индивидуал тасвирлаш ва амалий машқлар бажариш бўйича техник хусусиятлари ривожлана бошлайди. Улар ҳар бир вазифани ўзига хос техник жиҳатдан амалга ошириш билан бирга қаламтасвирдаги мавжуд анатомия қонунларига риоя қилишлари лозим (суяк ва мускулларнинг жойлашиши, бирлашиши, уларнинг нисбат ва тузилишлари, ёруғ, соя ва бошқалар).

Демак, талаба ўқув вазифасини тўғри бажариш учун биринчи навбатда тасвирий санъатда қўлланилиши лозим бўлган турли қонун ва қоидаларга амал қилиш керак. Ушбу қонун-қоидалар орқали у ўқув қаламтасвири бажаришдаги биринчи даражали буюмларни бўрттириб кўрсатиши, бошқа шаклнинг характерли хусусиятларини аниқ тасвирлаш ва иккинчи даражали буюмларни эса, умумий оддий кўзга унча ташланмайдиган қилиб бажариши лозим. Энг муҳими у мазкур машқларни бажаришнинг амалий жиҳатларини пухта эгаллаган бўлиши керак.

Тасвирий санъат соҳасидаги қўлланиладиган қонун ва қоидалар табиат қонунларидан келиб чиқади. Ушбу қонунлар тасвирий санъатга этарли таъсир этиб унинг ривожланишида катта аҳамиятга эга. Тасвирлаш қонунлари талабада шаклларни амалий жиҳатдан ишлаш билим ва малакаларини шакллантиради, ижодий қобилиятларини ўстириш ва уни бўлажак педагогик фаолиятга пухта тайёрлайди.

Буюмларни ўзига караб тасвирлаш машқлари бадиий –графика факулътетларида асосий ҳисобланиб, у талабадан юқорида баён этилган қонун ва қоидалар асосида иш юритишни талаб этади. Шу боис, талаба ўқишнинг дастлабки босқичлариданоқ расм чизишнинг асосий қонунлари билан тўла қуролланган, ҳамда ўтмишдап яшаб ижод қилган буюк рассомларнинг ижодини ва тасвир ишлаш техникаларини чуқур ўрганиши лозим.

Буюмларни конструктив тузлишини ҳамда уларнинг турли ҳолатлардаги перспектив қисқаришларини тўғри тасвирлаш талабалардан тинмай амалий машқлар бажаришни талаб этади. Жумладан буюмларни тасврилашда хох у тирик натура бўладими, ёки гипсдан ишланган геометрик шаклларми унинг ёнига шу шаклнинг симдан ишланган нусхасини кўйиб ёш рассомларга чизиқли конструктив тузилиши, перспектива қонун-қоидаларини осонликча ўрганишларида ёрдам берган. Синч усули ёрдамида тасвирлаш турли геометрик ҳамда бошқа шаклларни (куб, цилиндр, конус, призма ва бошқалар) буюм текислигидаги таянч нуқталарини, перспектива асосларини ҳамда фазовий ҳолатларини аниқлашда катта ёрдам беради.

Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисини касбий тайёрлаш ва унга бадиий маълумот беришда борлиқни ҳаққоний тасвирлаш муҳим ҳисобланади. Борлиқдаги буюм ва шаклларни ўзига қараб амалий жиҳатдан хаққоний тарзда тасвирлаш талабаларга амалий билимларни берибгина қолмай, балки уларнинг умумий дунёқарашларини ўстиради. Ҳаққоний расм чизиш санъати, борлиқни ҳаққоний образларда тасвирлаш маҳоратини ривожлангтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Расм чизишни ўрганиш талабаларга атрофдаги жисмларнинг ҳажмини ҳаққоний тасвирлаш билан бирга, уларнинг эстетик дидларини ўстиришда катта аҳамиятга эга. Расм чизиш асосларини ўрганиш, нарсанинг ўзига қараб босқичма-босқич тарзда тасвирлаш принципида қурилгандир.

Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисининг этук малакага эга бўлишида нафақат тасвирлаш санъатининг назарий асослари бўйича тайёргарлигининг пухталилига, балки, амалий машқ бажариш кўникмаларнинг юқори даражада ўзлаштирилгангига ҳам боғлиқ.

Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиси қуйидаги асосий қонунларни ўрганишни мақсад қилиб қўйилади:

  1. Тасвирлашда чизиқли конструктивнинг қуришнинг назарий асосларидан фойдаланиш.
  2. Шакл композицияси ва унинг усулларидан кенг фойдаланиш методикаси.
  3. Буюм ва шаклларнинг ўзаро нисбатлари уларнинг тузилиши.
  4. Шаклларнинг перспектив тузилиши хақидаги қонунлари.
  5. Бажарилаётган тасвирдаги ёруғ ва сояларнинг қонуниятлари.
  6. Тасвирни методик изчилликда тўғри бажариш.

Ушбу билимлар бўлажак ўқитувчи-рассомнинг олийгоҳни тугатгандан сўнг, педагогик ва ижодий иш жараёнида ҳам катта аҳамиятга эга. Шунингдек, мазкур кўникма ва малакалар талабанинг олий ва ўрта ўкув юртида билим олиш давомида ўқув машқларини амалий жиҳатдан бажариш орқали ривожланади ва такомиллашиб боради.

Хулоса ўрнида шуларни таъкидлаш жоизки, тасвирий санъатда этук асарларни яратиш рассомдан катта кузатувчанлик, нарсанинг ўзига қараб амалий жиҳатдан ишлаш малакаларини, шу соҳада қўлланиладиган қонун ва қоидаларга риоя қилган ҳолда, албатта қалам билан ишлашдаги маҳорат ва тажрибани талаб қилади. Буларнинг барчасига эришиш учун шаклларнинг тузилиши, уларнинг тасвирлаш воситаларида ишлай йўлларини пухта эгаллаш учун эса амалий билим ва тажрибани орттириш керак бўлади. Бунинг учун эса талаба узлуксиз равишда амалий машқлар қилиб бориш керак. Фақат шундагина у етарли маҳорат ва билимларга эга бўлади ва мамлакатимизнинг тасвирий санъатини ривожлантиришда улкан натижаларга эришиши мумкин.

Адабиёт:

  1. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «XXI асрнинг Олий таълими» Бутунжаҳон декларацияси (1998 й.), ЮНЕСКО нинг «Олий таълимни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш» дастурий ҳужжати (1995 || CEFR. Leanihg, teaching, assessment. Language Policy Uhit, Strasbaurg www.coe/lang-CEFR
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947 — сон Фармони.
  3. Б.Байметов. «Қаламтасвир» педагогика олий ўқув юртлари учун дарслик.Т., «Мусиқа» 2006.
  4. Б. Б. Байметов, М.Толипов. Пластик анатомия. Ўқув қўлланма. «Илм зиё» нашриёти, 2007.
  5. 2. ББ Байметов. Khudoiberganov Pardaboy. Scientific and theoretical aspects of the formation of compositional abilities of students in painting classes European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences. Vol. 8 No. 3, 2020 ISSN 2056–5852, 93–96
  6. Botir Boltabaevich Baymetov, Muratov Khusan Kholmuratovich, Self Sketches as a Tool in the Professional Training of a Future Artist-Teacher. Vol.63. No. 2, (2020) @ www.solidstatetechnology.us
  7. Б.Байметов. История развития изобразительного искусства Узбекистана. Наука, образование и культура, Москва, 2016.стр.19–23.
  8. Н. Н. Ростовцев. Академический рисунок. М., 1984.
Основные термины (генерируются автоматически): CEFR, ISSN, перспектива.


Ключевые слова

композиция, конструкция, қаламтасвир, тасвирий санъат, шакл, ҳажм, нисбат, шакл қурилиши

Похожие статьи

Зачем нам нужен ISBN? — Молодой ученый

Если издательство выпускает книги и брошюры, оно обязано присваивать каждой из них номер ISBN. Правило простое: нет номера – нет книги. Книга без ISBN – это не книга, а самиздат...

Похожие статьи

Зачем нам нужен ISBN? — Молодой ученый

Если издательство выпускает книги и брошюры, оно обязано присваивать каждой из них номер ISBN. Правило простое: нет номера – нет книги. Книга без ISBN – это не книга, а самиздат...

Задать вопрос