Экология ҳимояси ва уни ташкил этиш масалалари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 15 октября, печатный экземпляр отправим 19 октября.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №20 (258) май 2019 г.

Дата публикации: 20.05.2019

Статья просмотрена: 27 раз

Библиографическое описание:

Акмалов, М. Г. Экология ҳимояси ва уни ташкил этиш масалалари / М. Г. Акмалов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 20 (258). — С. 601-603. — URL: https://moluch.ru/archive/258/59025/ (дата обращения: 07.10.2022).

В статье рассматриваются вопросы охраны природных ресурсов от различных угроз, в том числе, анализируются канцерогенные и мутагенные воздействия. Приведен анализ влияния экологического кризиса на экономику.

Ключевые слова: экологический кризис, природные ресурсы, реальные и потенциалные ресурсы, экономическая депрессия, оксигены, канцерогенные и мутагенные воздействия.

Инсониятни бутун тарихий тараққиёти давомида яшаш муҳитига табиий бойликларнинг туганмас манбаи сифатида қаралиб келинган. Бугунги кундаги долзарб муаммо инсоннинг табиий муҳит билан шунчаки ўзаро муносабати ҳақида эмас, балки ана шу муҳитнинг мавжудлигига, бинобарин, инсон зотини яшаб қолишига туғилаётган хавф-хатар борасидадир. Экологик тангликнинг моҳияти ҳам худди шундадир. Барча воситаларни хусусан замонавий техникаларни қўллаб, текин табиий бойликларни талон-тарож қилиш уларни сезиларли даражада камайишига олиб келди. Натижада табиий бойликларни чеклангани маълум бўлиб қолди, ҳатто улардан айримлари йўқолиб кетди. Табиий ресурсларнинг мислсиз ўзлаштирилиши, саноат ишлаб чиқаришининг ортиши, транспорт воситалари сонининг кўпайиши атроф-муҳитнинг кучли ифлосланиши муаммосини келтириб чиқарди. Ҳозирги кунда инсониятнинг эҳтиёжлари учун ҳар йили ер остидан 120 млрд. т дан ортиқ фойдали қазилмалар олинади. Халқ хўжалигига йилига 4000 км3 дан ортиқ сув ишлатилади, ёниш жараёнларига 10 млрд. тонна О2 сарф бўлади [1, c.154].

Табиий ресурслар таснифини билиш улардан оқилона фойдаланишда муҳим аҳамиятга эга. Жамики маълум ривожланиш даври давомида табиий ресурслардан фойдаланишда уларни реал ва потенциал ресурсларга ажратилади.

Табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни умумий масаласи табиий ва сунъий экотизимлардан фойдаланишнинг энг яхши ёки маъқул усулларини топишдан иборатдир. Табиий ресурслардан фойдаланишнинг асосий тамойиллари табиий муҳитни ўрганиш, муҳофаза этиш, ўзлаштириш ва қайта ўзгартириш ҳисобланади. Табиий ресурснинг чекланганлиги, уларни қазиб олиш ва қайта ишлаш технологиясининг такомиллаштирилмагани, биогеоценозларнинг емирилишига, атроф-муҳитнинг ифлосланишига, иқлим ва биокимёвий циклларнинг бузилишига олиб келади.

ХХ аср охирларида инсоният объектив зиддият билан юзама-юз келиб қолди ва бу муаммони ҳал этиш шундай катта ва мураккаб масалага айланди-ки, ҳатто бутун дунё муаммосига айланди. Сўз илмий-техника тараққиёти ҳақида кетмоқда, чунки унинг бошланиш жараёнида энг янги замонавий илмий ғоялар ва технологиялар, қишлоқ хўжалигини кучли индустрлаштирилиши, қўлланилаётган хом-ашёлар ва қўлланилаётган индустрияни янгилаш ва кенгайтириш, кқпгина техник жараёнларни компьютерлаштириш ва роботлаштириш инсониятни юксак чўққиларга олиб чиқади, жамиятнинг чексиз тараккиёти ва гуллаб яшнашини таъминлайди деган тушунча хукм сурган. Дарҳақиқат, ХХ асрнинг 60–80 йилларида «улкан иктисодий депрессия» дан кейин Ғарбий Европа давлатлари, АҚШ, Япония давлатларининг иқтисодиёти олдинга қараб кескин сакраш қилди ва аҳолининг турмуш даражасини кескин кўтарилишига имкон яратди. Аммо шу давлатларнинг ўзида жуда тез вақт ичида маълум бўлди-ки, ИТТ давлат иқтисодиётига сўзсиз ижобий таъсир кўрсатиши билан бир қаторда, кўпгина салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин экан, чунончи, бутун экологик системада биз хохламаган ўзгаришларни ва биринчи навбатда инсоннинг яшаш муҳитини издан чиқариши мумкинлиги аён бўлиб қолди [2, c.72].

80-чи йилларнинг бошида маълум бўлишича, инсониятнинг жадал тарздаги хўжалик фаолияти бизнинг планетамизда мустаҳкам негатив ўзгаришларни, хусусан иқлим шароитларининг ўзгариши, атмосферадаги озон қатламининг емирилиши, бутун биосферанинг ифлосланиши, айрим географик жойлардаги ер сатҳининг чўл зоналарга айланиши ва тупроқнинг кучли шўрланиб кетиши, ўрмонзорларга етадиган талофатлар, кўпгина ўсимлик ва ҳайвонат дунёси турларини йўқолиб кетишига сабабчи эканлиги намоён бўлиб қолди. Бундай вазиятдаги энг номувофиқ оқибат шундан иборатки, юзага келган ташқи муҳитдаги ҳар бир ўзгариш инсон организмига тўғридан-тўғри ёки қиёсий тарзда салбий таъсир кўрсатади. Инсоният эса ана шу мураккаб экологик муаммолар пирамидасининг энг чўққисида туради. Бу вазият экологиянинг янги бир соҳаси — инсон экологияси — сохасини шаклланишига туртки бўлди. Инсон экологияси — умумий экологик системанинг бир бўлаги бўлиб, у инсоният билан табиатнинг ўзаро муносабати жараёнларини ўрганиш вазифасини бажаради. Инсон экологияси ҳам ўз ўрнида кўпгина жиҳатлари билан фарқланиб, улар ичида энг аҳамиятлси тиббиётга оид экология хисобланади. Бу соҳа одам организми билан ўзгариб турувчи атроф муҳитнинг таъсирини ва ўзаро таъсирини ўрганади.

Кейинги йилларда қишлоқ хўжалик ерларини суғориш ва саноат корхоналарини ривожлантириш учун қайтарилмас сув истеъмолининг ўсиши натижасида Орол денгизига дарё сувлари қуйилишини камайишига олиб келди. Ўзбекистонда ХХ аср бошида 400 минг га яқин суғориладиган ер бўлса, 1988 й га келиб 4 млн 100 мингга етди. Ўзбекистон собиқ Иттифоқнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб берадиган аграр Республикага айлантирилди. 1970 йилда пахта 4 млн. бўлганда Оролга 43 км3 сув етиб борган, режа 6 млн. бўлганда унга сув қуйилмай қолган.

Орол денгизи муаммосини яна бир сабаби 1959–67 йил қурилган Туркманистондаги Қорақум каналидир. Унинг узунлиги 950 км бўлиб, кема қатнаган, Амударёдан секундига 300 м3 сув олади, ўзанида 3 та сув омбори қурилган.

Шуни ҳам таъкидлаш зарурки, экологик омиллар организмларга комплекс таъсир этгандагина улар юқори натижа беради. Бу омилларнинг бирортаси ўз вақтида бўлмаса ёки етишмаса организмларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши тугал ўтмайди. Демак, экологик омилларнинг ҳар бири организм учун зарур бўлиб, уларнинг бирини иккинчиси алмаштира олмайди. Шу сабабли экологик омиллар организм ҳаётида бир хил аҳамиятгаэгадир. Чунончи, ўсимликлар ҳаётидан мисол келтирсак, ғўзани ўстириш ва парвариш қилишда ўғит бермасдан фақат сув бериш билан ғўзани тўла ривожлантириб бўлмайди. Ёки бунинг акси ҳам худди шундай натижаларга олиб келади

Талабаларнинг билим савиясини, кўникма ва малакаларини янада ривожлантиришда, экологик барқарорлик ва барқарор тараққиётнинг мазмун-моҳиятини чуқурроқ англаб етишлари учун тажрибаларда олинган натижаларнинг ўрни беқиёсдир. Шу ўринда сув сарфлаш коэффициента (маҳсулот бирлигига сарфланациган сув миқдори) га алоҳида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Сув сарфлаш коэффициента м2\т ўлчов бирлигида ўлчанади. Масалан, бир тонна кўмир қазиб олишда 2–4 м3, 1 тонна нефт маҳсулотларини қайта ишлашга 30–40 м3, бир тонна азот кислотаси учун 100 м3, 1 тонна шойи ишлаб чиқаришда 400 м3, 1 тонна никел ишлаб чиқаришда 400 м3, 1 тоннадан мис, картон, қозон ишлаб чиқаришга (ҳар бири учун алоҳида) 500 м3дан, 1 тонна азотли ўғитлар ишлаб чиқаришга 600 м3, 1 тонна аммиак учун 1500 м3 1 тонна ип-газлама учун 1000–1500 м3 1 тонна синтетик тола олиш учун эса, унинг тури ишлаб чиқариш технологиясига қараб, 2500–5000 м3 сув сарфланади. Шунинг учун ишлаб чиқариш корхоналарни маҳсулотнинг тури, кимёвий таркиби ва сув сарфлаш коэффициентига қараб, сув манбаига яқинроқ жойларда қуришни мақсадга мувофиқ деб топилган. Масалан, 1997 йил 22 августда ишга туширилган “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” Унитар корхонасининг сув таъминоти “Қуйи-Мозор” сув омборидан таъминланади. Йиллик сув сарфи лимит бўйича 6280 минг м3 ни ташкил этади. Шундан 1200 минг м3 тоза ичимлик суви билан Қоровулбозор шаҳри, қолган қисми завод фаолиятида ва Нефтчи посёлкаси истеъмоли учун сарфланади. Заводда ҳосил бўладиган маиший ва технологик оқова сувлари худудида жойлашган ва лойиҳа қуввати бўйича 1 суткада 2900 м3 оқова сувларни тозалашга мўлжаланган иншоотга қабул қилиниб, тозалаш босқичларини тўлиқ ўтгандан кейин (нефттуткич, механик, биологик, физик-кимёвий усулларда 98–99 % гача тозалангандан кейин), зовур ирмоғига ташланади [3, c.188].

Ҳозирги вақтда чучук сув танқислиги ҳамма регионларда сезилаётган бир даврда тозаланган чиқинди сувларни очиқ сув ҳавзаларига ташламай, ундан маълум мақсадлар учун қайта фойдаланиш шу куннинг долзарб масаласи бўлиб қолди. Худди шу усул билан аҳоли учун зарур бўлган сув ҳавзаларини сақлаб қолиш мумкин. Бунинг учун марказлашган водопровод системасидан ишлатиладиган усуллардан фойдаланиш, яъни бир қаватли қумли фильтрдан ёки икки қаватли қум антрацитли фильтрдан фойдаланиш мумкин

Сўнгра хлорлаб сув илгариги ҳолатига қайтарилади. Шу усул билан сувдаги оксигенни 2 мг га, осилма моддаларни эса 1,5–3 мг га етказиш мумкин. Булардан ташқари, сув таркибидаги азот ва фосфорни ҳам йўқотиш зарур. Чиқинди сувларини қайта тозалаш жуда қимматга тушади, шунинг учун фақат зарур ҳоллардагина бу усулдан фойдаланилади.

Шуни айтиш керакки, қайта тозаланган сувни фақат техник эҳтиёжлар учун сарфлаш зарур. Ичимлик сув сифатида ишлатишга асло йўл қўйиб бўлмайди. Оғир металл тузлари, полициклик ароматик карбон сувлари, нитроза бирикмалари шаҳар чиқинди сувининг доимий таркибий қисми бўлиб, қолган. Улар, кансероген, мутаген таъсир кўрсатиш қобилиятига эга. Тозаланган сувларни қайта тозалаш, вақтида ҳам шундай кимёвий моддалар пайдо бўлади-ки, улар сувнинг сифатини мутлақо ўзгартириб юборади.

Адабиёт:

  1. Д. П. Никитин, Ю. В. Новиков. «Окружающая среда и человек» М.;1980 г. 2. Қудратов О. Саноат экологияси. Т.: Т ва ЕСИ, 1999 й.
  2. Охрана окружающей среды. Под ред.С. Б. Белова. М.: 2000. Высшая школа.
Основные термины (генерируются автоматически): сува, тонна, ана шу, мг га, окружающая среда, экологический кризис.

Похожие статьи

О некоторых экологических проблемах и методах их...

В данной статье приводятся проблемы экологии и некоторые предложения по их предотвращению. Известно, что интенсивная разработка природных ресурсов, нефти, газа, цветных и редкоземельных металлов в регионах приводит к деградации земельных и водных...

К вопросу о формировании культуры экологической безопасности...

Экологическая ситуация в Узбекистане характеризуется высоким уровнем антропогенного воздействия на природную среду и значительными экологическими последствиями прошлой экономической деятельности.

Технический прогресс и его влияние на экологию планеты

Основные термины (генерируются автоматически): технический прогресс, экологический кризис, окружающая среда, научно-технический прогресс, ресурсный

Отходы — глобальная экологическая проблема. Технический прогресс и его влияние на экологию планеты.

Экологические проблемы современного общества и их пути...

Экологический кризис мы можем определить как нарушение равновесия в экологических системах и в отношениях человеческого общества с природой.

Ключевые слова: солнечная энергия, энергетика, экология, экологические проблемы, климат, окружающая среда.

Отдаленные последствия экоцида для природы и человечества

Возможность наступления экологической катастрофы как угрозы экоцида понимается в последнее время все более отчетливо. Ряд экологических катастроф уже случились в современном мире и имеют негативные последствия.

К вопросу о формировании экологической культуры младших...

Л. П. Симонова характеризует человека, овладевшего экологической культурой, как личность, которая подчиняет свою деятельность требованиям рационального природопользования, заботится о сохранении окружающей среды, не допускает ее разрушения и загрязнения.

Экология Бишкека | Статья в журнале «Молодой ученый»

В статье изложено состояние экологии города Бишкек. Основными источниками загрязнения природной среды данной территории являются ТЭЦ, автотранспорт и отходы. Ключевые слова: загрязнения, атмосферный воздух, водные ресурсы, сейсмический риск, твердые бытовые...

О мероприятиях по улучшению экологического положения...

Сегодня — это зона экологического бедствия. Аральский кризис — одна из самых крупных экологических и гуманитарных катастроф в истории человечества, под его воздействием оказалось около 35 млн. человек, проживающих в бассейне моря.

Проблемы выбросов в окружающую среду в России и мире

Статья посвящена актуальным проблемам выбросов в окружающую среду. Автором исследованы основные источники, влияющие на

Экологическая ситуация в России является более неблагоприятной, чем во многих ведущих странах, при этом заявленные в области...

Экологическая безопасность. Экология личного пространства...

Экологическая безопасность, как одна из глобальных проблем в современном мире нуждается в необходимости создания механизма, который может решить эту проблему. Усугубляет экологический кризис, который может оказать негативное влияние не только на способность...

Задать вопрос