Ёшларни ёт ғоя ва мафкуралардан муҳофаза қилишнинг маънавий-маърифий асослари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 27 апреля, печатный экземпляр отправим 1 мая.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Ибрагимов, Д. А. Ёшларни ёт ғоя ва мафкуралардан муҳофаза қилишнинг маънавий-маърифий асослари / Д. А. Ибрагимов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2017. — № 16.2 (150.2). — С. 28-30. — URL: https://moluch.ru/archive/150/42572/ (дата обращения: 19.04.2024).



Человек, хорошо знающий историю, прошлое глубже любит свою родину. Одна из составляющих частей духовности человека и народа-историческая память. Благодаря исторической памяти народ постоянно чтит традиции и ценности и свое великое прошлое.

Ключевые слова: история, народ, общество, кадрият, индивидуализм, эгоцентризм, идея, культура духовность, наследие.

А person who knows the history, of the past deeply loves his homeland. One of the constituent parts of the spirituality of man and people is the historical memory. Thanks to historical memory people constantly remember traditions and values and their great past.

Key words: History, population, society, values, tradition, general culture, individualization, culture, egocentrism, idea, spiritual, heritage.

Маълумки, 12 январь 2015 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатасинининг биринчи йиғилишида Биринчи президентимиз И. Каримов нутқ сўзлаб, «Униб-ўсиб келаётган ёшларимизни тарих сабоқлари билан, тарих ҳақиқати билан қуроллантириш лозим... Тарихни унутган халқ, жамият ўз йўлини йўқотади. Бундай халқ ва жамиятнинг келажаги йўқ», деб таъкидлаган эди. Чунки, тарих – бу маърифий қурол. Тарихини, ўтмишини яхши билган киши, ватанини чуқурроқ севади, аждодларидан мадад олади. Инсон ва халқ маънавиятининг таркибий қисмларидан бири – тарихий хотирадир. Тарихий хотира бор экан, халқ ўзининг буюк кечмиши, қадрият ва анъаналарини доимо ёдда сақлайди. Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Мана шу фикрларнинг исботини қуйидагиларда кўриш мумкин.

Ҳаёт ҳақиқати шуни кўрсатяптики, «ҳар қандай тараққиёт маҳсулидан икки ҳил мақсадда – эзгулик ва ёвузлик йўлида фойдаланиш мумкин» [1]. Агар биз глобаллашувнинг манфий ва мусбат жиҳатларини билишни истасак, унда маданий, маънавий-аҳлоқий жабҳага мурожаат қилишимиз лозим. «Табиийки, оммавий маданият» деган ниқоб остида аҳлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди» [1, с. 117]. Ҳақиқатан ҳам маънавий қадриятларни менсимасдан аҳлоқсизликни маданият деб билиб, уни «тарғиб» қилишга уринаётган кимсалар кам эмас. Мана шундай ҳолат ҳозирги кун ёшлари тарбиясига катта хавф солмоқда. «Ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини болалик пайтидан бошлаб шакллантиришимиз зарур» [1, с. 115]. Бизнингча, ҳозирги шароитда ёшларимиз маънавиятини юксалтиришда аждодларимиз қолдирган миллий маънавий меросдан фойдаланиш, кекса авлод вакилларининг ўгитларига амал қилиш жуда катта аҳамиятга эгадир.

Маънавий тарбияни мунтазам ва узлуксиз олиб боришда, жамиятимизни маънавий-аҳлоқий жиҳатдан мустаҳкамлаш ва тараққий эттиришда халқимизнинг бой маданий тарихини чуқур ўзлаштириш, жаҳон маданияти тарихида муносиб ўрин эгаллаган алломаларимизнинг меросини ҳар томонлама ўрганиш катта аҳамиятга эгадир. Марказий Осиё мутафаккирлари Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва бошқалар ўз асарларида инсон ҳис-туйғулари, унинг қадр-қиммати инсонпарварлик ғояларига тўлалигини айтишади. Хусусан, Форобий айтадики, «бахт-саодат осойишта ҳаёт, кишилар ўртасидаги ҳамкорлик, комил инсон ҳақидаги идеаллар, маънавий баркамоллик инсоннинг кўп ижобий фазилатлари ва ҳислатлари асосида кишилар жамоасида юзага келади». Унингча инсон ўз-ўзидан бахтли бўла олмайди, бу нарса унинг ҳаракатларига, меҳнатига касб-ҳунарни эгаллашига, билимига боғлиқ. «...Инсон юксак камолотга эришуви йўлида ҳаракат қилганидек», ақлий ҳам ҳаракат қилса, ҳеч шубҳасиз, ўзи ўйлаётган сўнгги даражадаги бахт-саодатга эришади» [2].

Алишер Навоий инсоннинг қадр-қиммати унинг мол-мулки, зеб-зийнати, мансаби, ижтимоий келиб чиқиши билан эмас, балки унинг маънавий қиёфаси, аҳлоқий сифатлари, ундан элга қанчалик наф тегиши билан белгиланади, дейди. Навоий айтганларидек:

Тут баргичалик қимматинг йўқми?

Ипак қуртичалик ҳимматинг йўқми?

Мана шу икки сатрда инсоннинг дунёга келишидан, яшашининг мақсадигача туб моҳият ўз аксини топган. Ипак қурти бир ой давомида кечаю-кундуз тинимсиз меҳнат қилади. Унинг асосий манбаси тут баргининг ўша пайтда қиммати ошади. Ипак қурти бир ой меҳнати натижасида ё пилланинг ичида ўлади, ёки капалак бўлиб учиб кетади. Қолдирган заҳматли меҳнати натижаси бўлган пилла энди унга керак эмас, у фақат инсон учун керакдир. Бу ҳақда унинг қуйидаги сўзлари таҳсинга сазовордир: «Кишиларнинг сўз билан наф етказиш қўлидан келмаса, лоақал кўнглидаги андишаси яхши бўлиши керак. Кўнгли одамларнинг хурсандлигидан хурсанд бўлиши лозим. Кимнинг халқ ғамдан ғами бўлмаса, ҳақиқий одам бўлсанг, уни одам дема» [3]. Биринчи президентимиз И. Каримовнинг «Юксак маънавият–енгилмас куч» асарида ўтган буюк аждодларимиз фаолиятига атрофлича тўхталиб, бугунги кунда бизнинг мақсадимиз «бундай улуғ зотларнинг ҳаёт йўли ва қолдирган меросини тўлиқ тасвирлаш эмас, балки уларнинг энг буюк намояндалари тимсолида маърифат, илму-фан, маданият, дин каби соҳаларнинг барчасини ўзида уйғунлаштирган халқимизнинг маънавий олами нақадар бой ва ранг-баранг эканини исботлаб беришдан иборатдир» [4], деб таъкидлайди.

Глобаллашув жараёни тез суръатлар касб этаётган бугунги кунда меҳнат миграцияси билан боғлиқ қатор ижтимоий ва ҳуқуқий муаммолар юзага келмоқда. Чунончи, одамларни алдов йўли билан чет элга олиб чиқиб, мажбуран ишлатиш, хотин-қизларга катта маош тўланадиган иш ўринларини ваъда қилиб амалда улардан фоҳиша сифатида фойдаланиш каби жиноятлар бугунги кунда кўплаб содир бўлмоқда. Жамиятга ёт ва бегона иллатга қарши курашиш изчилликни, кучларни аниқ мақсадга йўналтиришни, кенг жамоатчиликни жалб этишни талаб қилади. Жумладан, аллома Жомий фикрича, яхши ном чиқариш учун доимо халққа яхшилик қилиши, эзгу амаллар билан машғул бўлиши зарур. Мутафаккир текин томоқ, очкўз, таъмагир, фақат бировларнинг меҳнати ҳисобига яшайдиган, ўзлари ҳалол меҳнат қилмайдиган кишилардан нафратланиб, яхши кишиларни қуйидагича улуғлайди:

Яхшиликни фан қил, эй яхши одам,

Яхшилик фанидан топасан карам...

Сабр бирла агар топсанг яхши ном,

Яхши номдан топар инсон саранжом.

Бу фируза осмон тагида тамом,

Фақат яхши номинг қолур вассалом [5].

Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг «Қутадғу билиг» асарида ҳам инсонларнинг ўзаро тўғри муносабатда бўлишига, бир-бирига нисбатан жабр-зулм қилмасликка, ҳаром-хариш ишларга берилмасликка, одамларга меҳр-мурувват билан қарашга, уларни ҳурмат қилиш, инсон қадр-қимматини ҳимоя этиш каби инсонпарварликка ундовчи ўгитларни ёзиб қолдирган. Аллома «инсон» деган улуғ номни оқлаш, унга лойиқ туриш, ўзгалар меҳнатининг қадрига етиш хусусида шундай дейди:

Эй асл киши, одамгарчиликни қўйма,

Кишиларга доим одамгарчилик қилиб тур.

Кимнинг кимга бирор меҳнати кирган бўлса,

Сен эвази учун унга кўпроқ меҳнат сингдир [6].

Халқимизда «Қари билганни пари билмас», – деган ҳикмат бежиз айтилмаган. «Кексалар ўргатиш, маслаҳат бериш ҳуқуқига эгадирлар. Ана шу маънавий ҳуқуқни ҳурмат қилгин», – деб айтган эди В.А. Сухомлинский. «Кексаларни қадрламаган инсон мусулмон эмас», дейилади Ҳадиси Шарифда. «Авесто»да эса, «Инсоннинг яшашдан мақсади – юртни обод, элни фаравон қилиш, эътиқодли бўлиш, қарияларни қадрлаб, эъзозлаб, уларнинг ёшлар билан ўзаро аҳил яшашини таъминлашдан иборат» деб айтилган. Шундай экан, «Кексалик – донишмандлик», «Ёшлар тарбиясида кекса авлод ўгитларининг роли», «Миллий маънавий қадриятларда ёшлар тарбияси масалалари» мавзуларида мунтазам тадбирлар, иншолар танлови ташкил қилиш мақсадга мувофиқдир. Донишмандлардан бири «Ҳар бир миллатнинг маънавий бойлиги унинг қанча китоб ўқишига қараб белгиланади» деган экан. Улуғ адиб Чўлпон айтганидек, «адабиёт яшаса – миллат яшайди». Китоб ўқиб, аждодларимиздан қолган бебаҳо меросимизни ўрганиш, уни ҳаётга татбиқ этиш ва ёшларимизга ўргатиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Дарҳақиқат, Биринчи президентимиз айтганларидек, «халқимизнинг қадимий ва шонли тарихини узвий давом эттиришга, шу тарихнинг ўчмас саҳифаларини, аждодларимизнинг буюк меросини, қадрият ва урф-одатларини ёшларимизга етказиш, ҳаётимизни тобора поклаш ва файзу баракали қилишда, бир сўз билан айтганда, уни маънавий юксалтиришда, бугун яратганнинг бизга берган ҳар бир кунини маъноли ва сермазмун ўтказишга беқиёс ҳисса қўшаётган ота-боболаримизга ҳар томонлама ҳурмат, эъзоз ва эҳтиром кўрсатиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир».

Адабиётлар:

  1. Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т., Маъанавият, 2008 йил 112-бет.
  2. Хайруллаев М. Форобий, Тошкент, 1963, 260-бет.
  3. Навоий А. Хайратул Аброр, – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989, – 139 б.
  4. Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008, 44-бет.
  5. Жамият. Цивилизация. Давлат ижтимоий тарихий тараққиёт омиллари. – Т.: 2007, 78-бет.
  6. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йи ллигига бағишланган тартанали маросимдаги «Мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилишга қаратилган тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириш – бош мақсадимиздир» мавзусидаги маърузаси. Халқ сўзи, 2014 йил 7 декабрь.
Основные термины (генерируются автоматически): мана шу.


Ключевые слова

наследие, общество, история, эгоцентризм, идея, народ, кадрият, индивидуализм, культура духовность

Похожие статьи

Оила, маҳалла ва ўқув муассасаларида ёшлар тарбияси

Мамлакатнинг эртанги куни, тинч ва обод булиши энг олдин мана шу кичик жамиятда усиб-унаётган болаларимизга боглик.

Биринчи президентимиз И. А. Каримовнинг «Тарихий хотирасиз...»

Лекин ҳозирча на матбуотдан, на дарсликлардан мен мана шу саволларга жавоб тополмадим» [1, с. 138].

Бадиий матнларда эмоционал гаплар | Статья в журнале...

Мана шу ўрта — нейтрал ҳолат мавжуд бўлгани боис улар эмоционаллик мавжуд бўлган — эмоционалликка эга бўлган гаплар номи билан юритилади.

Комил инсон талқини: ўтмиш ва ҳозирги замон | Статья в журнале...

Зардуштийлик уч асосий аҳлоқий қоидага таянади: «Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал» [4]. Мана шу учта қоидага риоя қилган одам камолотга етган ҳисобланади.

Тил билмоқ — дунёни англамоқ, дегани | Статья в журнале...

Албатта, мана шундай ташкилотларда фаолият кўрсатиш учун чет тилларни мукаммал биладиган кадрлар ишлаши талаб этилади, шу сабабли кадрларни халқаро талабларга жавоб...

Тенгрианство или шаманизм? | Статья в журнале «Молодой ученый»

Например, король, который сумел сосредоточить религиозно-политическую власть и колдовство, был в государстве у шу.

Комил инсон тарбияси: маънавият ва маърифат уйғунлиги

Комил инсон, шу тариқа, Аллоҳнинг Раҳмону Раҳим сифатларига эга бўлди, дейди. ...Комил инсон тимсоли Муҳаммад пайғамбар тимсолидир.

Похожие статьи

Оила, маҳалла ва ўқув муассасаларида ёшлар тарбияси

Мамлакатнинг эртанги куни, тинч ва обод булиши энг олдин мана шу кичик жамиятда усиб-унаётган болаларимизга боглик.

Биринчи президентимиз И. А. Каримовнинг «Тарихий хотирасиз...»

Лекин ҳозирча на матбуотдан, на дарсликлардан мен мана шу саволларга жавоб тополмадим» [1, с. 138].

Бадиий матнларда эмоционал гаплар | Статья в журнале...

Мана шу ўрта — нейтрал ҳолат мавжуд бўлгани боис улар эмоционаллик мавжуд бўлган — эмоционалликка эга бўлган гаплар номи билан юритилади.

Комил инсон талқини: ўтмиш ва ҳозирги замон | Статья в журнале...

Зардуштийлик уч асосий аҳлоқий қоидага таянади: «Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал» [4]. Мана шу учта қоидага риоя қилган одам камолотга етган ҳисобланади.

Тил билмоқ — дунёни англамоқ, дегани | Статья в журнале...

Албатта, мана шундай ташкилотларда фаолият кўрсатиш учун чет тилларни мукаммал биладиган кадрлар ишлаши талаб этилади, шу сабабли кадрларни халқаро талабларга жавоб...

Тенгрианство или шаманизм? | Статья в журнале «Молодой ученый»

Например, король, который сумел сосредоточить религиозно-политическую власть и колдовство, был в государстве у шу.

Комил инсон тарбияси: маънавият ва маърифат уйғунлиги

Комил инсон, шу тариқа, Аллоҳнинг Раҳмону Раҳим сифатларига эга бўлди, дейди. ...Комил инсон тимсоли Муҳаммад пайғамбар тимсолидир.

Задать вопрос